Мурабаха бўйича шартлари «сўм» миллий валютасидаги
МУРАБАХА БЎЙИЧА ШАРТЛАРИ
«UZBEK LEASING INTERNATIONAL A.O.» АЖнинг
«СЎМ» МИЛЛИЙ ВАЛЮТАСИДАГИ
Мурабаха - томонлар ўртасидаги уста билан харид қилиш-сотиш шартномаси. Мурабаха Исломий молиялаштириш доирасида амалга ошириладиган активларни молиялаштиришнинг энг кенг тарқалган усули ҳисобланади. Ушбу уч томонлама шартнома мижоз, товарларни етказиб берувчи ва сотувчи (Ислом молия муассасаси) томонидан имзоланади. Сотувчи товарларни етказиб берувчидан қисқа муддатли ёки узоқ муддатли активларни харид қилади ва уларни белгиланган муддатда устамаси билан бирга тўлаш шарти билан мижозга реализация қилади. Етказиб берувчидан товарларни харид қилганда, сотувчи мижозга сотувгача бўлган хариднинг таннархини айтади, яъни сотувчи товар қийматига устама миқдорини маълум қилади.
АСОСИЙ ШАРТЛАР ВА ТАЛАБЛАР
МАҚБУЛ МИЖОЗЛАР
Юридик шахслар – турли мулкчилик шаклига эга хусусий сектор корхоналари ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган устав капиталида давлат улуши 25% дан кўп бўлмаган корхоналар (шу жумладан, масъулияти чекланган жамиятлар ва акциядорлик жамиятлари).
Мурабахага ариза бериш пайтида камида 2 (икки) йил фаолият кўрсатган корхоналар мижозлар бўлиши мумкин
Охирги баланс маълумотларига кўра корхонанинг умумий активлари (баланс якуни) (электрон солиқ ҳисоботи қабул қилингани ҳақида илова қилинган тасдиқнома билан) Мурабаха бўйича молиялаштириш суммасининг камида 100% ни ташкил қилиши лозим.
САЛБИЙ РЎЙХАТ
Қуйидаги харид турлари бўйича Мурабаха хизматлари тақдим этилмайди:
- Тамаки саноати, казино ва қимор ўйинлари фаолияти учун ёки уларга тааллуқли инфратузилма учун мўлжалланган ускуналар, ҳарбий мақсадлардаги ускуналар ва материаллар;
- Ликёр-ароқ саноати учун мўлжалланган ускуналар.
- Шариат талабларига мувофиқ келмайдиган мулк ва товарлар;
МАҚБУЛ МУРАБАХА ОБЪЕКТЛАРИ
Иқтисодиётнинг барча секторларида фаолият кўрсатаётган корхоналар учун ишлаб чиқариш ва иш фаолияти мақсадларида қўлланадиган барча турдаги ускуналар, механизмлар, махсус техника, транспорт воситалари, кўчмас мулк ва барча турдаги хомашё, «Салбий Рўйхат» бўлимида кўрсатилганлар бундан мустасно, бу қуйидаги шарт билан амал қилади:
- фойдаланувда бўлган ва таъмирланган транспорт воситаси ва ихтисослашган техника узоғи билан 5 йил олдин ишлаб чиқарилган бўлиши керак;
- фойдаланувда бўлган ва таъмирланган технологик (ишлаб чиқариш) ускуна узоғи билан 7 йил олдин ишлаб чиқарилган бўлиши керак;
- фойдаланувда бўлган ва таъмирланган ускуна, транспорт воситаси ва ихтисослашган техника бўйича мустақил баҳолаш компаниясининг ҳисоботи мавжуд
ТОВАРЛАРНИНГ МАҚБУЛ ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИЛАРИ
МУРАБАХА объектини етказиб беришга шартнома тузиш учун
- Юридик шахслар товарларнинг мақбул етказиб берувчилари ҳисобланади
МУРАБАХА объектини етказиб беришга шартнома тузиш учун
- Жисмоний шахслар
- Мижозга нисбатан боғланган (аффилланган) томонлар ҳисобланган юридик шахслар. товарларнинг НОМАҚБУЛ етказиб берувчилари ҳисобланади.
МОЛИЯЛАШТИРИШ МИҚДОРИ
Минимал сумма - 10 000 АҚШ долл. / миллий валютадаги эквиваленти;
Максимал сумма - 4 500 000 АҚШ долл. / миллий валютадаги эквиваленти;
Миқдори 1 000 000 АҚШ долларидан ортиқ бўлган МУРАБАХА битимларини маъқуллаш ёки рад этиш бўйича якуний қарор «UZBEK LEASING INTERNATIONAL A.O.» АЖ Кузатув Кенгаши томонидан қабул қилинади
МОЛИЯЛАШТИРИШ УЛУШИ
- харид қилинаётган МУРАБАХА объекти умумий қийматининг 100%; ёки
- харид қилинаётган МУРАБАХА объекти умумий қийматининг 70% гачаси, мижоз томонидан улушли иштирок олинган тақдирда, Мурабаха объекти умумий қийматининг 30% миқдорида (хомашё ва материалларни харид қилиш бўйича битимлар бундан мустасно).
УСТАМА (МУРАБАХА СТАВКАСИ)
Йиллик ўртача 18% (белгиланган ставка/flat)
МУРАБАХА бўйича якуний устама ставкаси, «UZBEK LEASING INTERNATIONAL A.O.» АЖнинг нархни шакллантириш бўйича сиёсатига мувофиқ, молиялаштириш манбасига ва/ёки ҳар бир индивидуал лойиҳанинг хатар омилларига қараб кўрсатилганидан фарқ қилиши мумкин
МУРАБАХА МУДДАТИ
5 (беш) йилдан ортиқ эмас
ҚЎШИМЧА ТАЪМИНОТ
Лойиҳа бўйича қўшимча таъминот миқдори МУРАБАХА бўйича молиялаштириш суммасининг камида 125% ни ташкил қилиши ва қуйидаги кўринишда бўлиши керак :
- кўчмас мулк; ёки
- ускуна; ёки
- кўчар мулк (техника, транспорт воситаси); ёки
- банк кафолати; ёки
- кафиллик, ёки
- етказиб берувчи томонидан МУРАБАХА объектининг қайта сотиб олиниш кафолати.
АРИЗА ТАҚДИМ ЭТИШ УЧУН БИРЛАМЧИ ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ
- Мижознинг ва гаровга қўювчининг таъсис ҳужжатлари;
- Корхонанинг барча таъсисчиларининг МУРАБАХАНИ олишга ва лойиҳа бўйича муайян таъминотни тақдим этишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат;
- Молиявий Ҳисоботлар (корхона баланси, молиявий натижалар ҳақида ҳисобот) электрон солиқ ҳисоботи қабул қилингани ҳақида илова қилинган тасдиқнома билан (охирги 2 йил учун ёки корхона фаолияти бошланган кундан бошлаб);
- Ҳисобрақам ҳолати ва Картотека № 2 бўйича қарздорлик ҳамда банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорликнинг йўқлиги ҳақида банк маълумотномаси (ушбу ҳужжатни бошқа ҳужжатлар йиғилганидан кейин расмийлаштирган маъқул);
- Солиқлар бўйича қарздорлик йўқлиги ҳақида маълумотнома (ушбу ҳужжатни бошқа ҳужжатлар йиғилганидан кейин расмийлаштирган маъқул);
- Корхона ваколатли ходимининг имзоси ва Банк штампи билан тасдиқланган охирги 12 ой учун корхона ҳисобрақамининг фаолияти (дебет ва кредит бўйича айланма) ҳақида банк маълумотномаси;
- МУРАБАХА лойиҳасининг бизнес-режаси ёки техник-иқтисодий асосланиши (ТИА), ёки, қиймати 600 000,0 АҚШ долларидан (сўмдаги эквивалентда) ошмайдиган лойиҳалар учун қурилиш ва махсус техникани ҳамда қ/х техникасини харид қилганда: МУРАБАХАГА хизмат кўрсатиш ҳисоби;
- Мижознинг ва гаровга қўювчининг раҳбарни ва бош бухгалтерни тайинлаш ҳақидаги буйруқлари ёки бошқа ички ҳужжатлари;
- Сотувчининг харид қилинаётган МУРАБАХА объектига тақдим этадиган расмий тижорат таклифи;
- Харид қилинаётган (фойдаланувда бўлган) МУРАБАХА объекти ва гаров/ипотека объектининг бозор қийматини белгилаш тўғрисидаги ҳисобот;
- Агар лойиҳани реализация қилиш ва фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлса, рухсат берувчи ҳужжатлар;
- Гаров/ипотека объектига бўлган ҳуқуқни ўрнатувчи ҳужжатлар;
Юқорида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхати МУРАБАХА хизматларини тақдим этиш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун тўлиқ эмас. «UZBEK LEASING INTERNATIONAL A.O.» АЖ лойиҳанинг ўзига хослигига қараб бошқа ҳар қандай ахборот ва ҳужжатларни сўраш ҳуқуқини ўзида қолдиради.
МУРАБАХА ОЛУВЧИНИНГ БИРЛАМЧИ ВА ЙЎЛДОШ ХАРАЖАТЛАРИ
- Ишлаб чиқиш учун комиссия – харид қилинаётган объект қийматининг 2% (ҚҚСни ҳисобга олмасдан);
- Лойиҳа маъқулланиб, МУРАБАХА Келишуви имзоланганидан сўнг мижоз томонидан МУРАБАХА бўйича 3 ойгача тўланадиган аванс тўловлари;
- МУРАБАХА объекти умумий қийматининг 30% гача миқдоридаги улушли иштирок (Сотувчи томонидан МУРАБАХА объекти қийматининг 70% молиялаштирилган тақдирда);
- МУРАБАХА/гаров объектининг суғуртаси – МУРАБАХА объектларини ва қўшимча таъминотни суғурта қилиш билан боғлиқ барча хатарлар бутун МУРАБАХА даври давомида исломий суғурта (Такафул) билан қопланиши керак (Сотувчи томонидан қопланади ва мижоз ҳисобидан қопланиши мумкин);
- Қўшимча харажатлар – мижозга МУРАБАХА объекти берилган санада томонлар, «UZBEK LEASING INTERNATIONAL A.O.» АЖ компаниясининг МУРАБАХА объектини харид қилиш ва етказиб бериш билан боғлиқ барча харажатларини, шу жумладан лойиҳани молиялаштириш учун маблағларни жалб қилишга сарфланган харажатларни ҳисобга олувчи тўловларнинг янги жадвалини тасдиқлайди.
БОШҚА ТЎЛОВЛАР
- МУРАБАХАГА хизмат кўрсатганлик учун комиссия: МУРАБАХА лойиҳасини реализация қилиш мақсадларида мижоз томонидан амалга оширилган харажатлар (шу жумладан, ушбу харажатлар бўйича ҚҚС) суммасидан ташкил топади;
- Муддатидан олдин узганлик учун тўлов: муддатидан олдин узганлик учун тўлов Сотувчининг бўлғуси даромади бўйича чегирмани тақдим этиш кўринишида ундирилади (муддатидан олдин узишга ариза берилган пайтга). Бунда Сотувчининг бўлғуси даромади бўйича чегирма суммаси муддатидан олдин узишга ариза берилган кундаги асосий қарз қолдиғининг 2 (икки) фоизидан кам бўлмаслиги лозим;
- Муддати ўтган тўловлар учун пеня: ҳар бир муддати ўтган кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,1% миқдорида. МУРАБАХА бўйича ҳисобланган пеня суммаси хайрияга йўналтирилади.