Ўзбекистон лизинг соҳаси вакиллари Грузияда халқаро танишув ташрифи ва профессионал тажриба алмашинувида иштирок этдилар.
2026 йил 27–29 октябрь кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида лизинг соҳаси учун ихтисослаштирилган Leasing Core System (LCS) дастурий таъминотини ишлаб чиқувчи AzRy компанияси томонидан уч кунлик танишув ташрифи ва профессионал тажриба алмашинуви дастури ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистоннинг етакчи лизинг компаниялари вакиллари иштирок этдилар:
«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ;
«Trast Leasing» МЧЖ;
«Autosanoat Agro Lizing» МЧЖ;
«Taiba Finance» ХК МЧЖ;
«In Rent» МЧЖ.
Ташрифнинг асосий мақсади лизинг бизнеси учун илғор рақамли ечимларни ўрганиш, амалий билим ва тажриба алмашиш, шунингдек, Грузия лизинг бозорининг фаолият юритиш ва ривожланиш хусусиятлари билан танишишдан иборат бўлди.
Дастур доирасида иштирокчилар қуйидаги йўналишларда фаолият олиб бордилар:
Leasing Core System (LCS) имкониятлари билан танишдилар — AzRy компанияси томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминотнинг функционал имкониятлари, асосий воситалари ҳамда лизинг фаолиятини рақамлаштириш бўйича амалий ёндашувларни ўргандилар;
Соҳани ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича экспертлар муҳокамаларида иштирок этдилар — мижозлар билан рақамли мулоқот каналлари, рискларни бошқариш, молиявий ҳисобот, бизнес-жараёнларни автоматлаштириш, шунингдек, лизинг фаолиятининг тартибга солиш, ҳуқуқий ва солиқ жиҳатларини муҳокама қилдилар;
Грузиянинг етакчи лизинг ва молия сектори компанияларига ташриф буюрдилар — AzRy (
https://www.azry.com/), TBC Leasing (
https://www.tbcleasing.ge/home) ва Tera Leasing (
https://terabank.ge/en/teraleasing) компаниялари фаолияти билан танишдилар. Учрашувлар давомида иштирокчилар бизнес-жараёнларни ташкил этиш, қўлланилаётган технологиялар ва грузиялик ҳамкасбларнинг амалий ечимларини ўрганиш имконига эга бўлдилар;
Келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар — замонавий рақамли воситаларни мослаштириш ва жорий этиш имкониятлари, шунингдек, Ўзбекистон ва Грузия лизинг бозорлари ўртасида профессионал ҳамкорликни ривожлантириш йўналишларини кўриб чиқдилар.
Дастурнинг якуний босқичида Кахетия вилоятига маданий-маърифий саёҳат ташкил этилди. Унда иштирокчилар Грузиянинг тарихий мероси, маданияти ва миллий анъаналари билан яқиндан танишдилар.
Халқаро тажриба алмашинуви лизинг соҳасини ривожлантиришнинг муҳим воситаларидан биридир. Бундай ташаббуслар профессионал алоқаларни мустаҳкамлаш, илғор халқаро тажрибани оммалаштириш ва замонавий технологик ечимларни жорий этишга хизмат қилади.
Ташриф давомида олинган билимлар, янги ишбилармонлик алоқалари ва амалий тажриба алмашинуви лизинг бизнеси самарадорлигини ошириш ҳамда Ўзбекистон лизинг секторини янада рақамлаштириш учун қўшимча имкониятлар яратади.
Янги ташаббуслар ва халқаро ҳамкорлик лойиҳаларидан хабардор бўлиш учун саҳифамизни кузатиб боринг! (
https://taplink.cc/uzbekleasing)
#UzbekLeasing #Лизинг #AzRy #LCS #РақамлиЛизинг #Грузия #ТажрибаАлмашинуви