«Uzbek Leasing International A.O.», ALKES ва TBC Capital капитал бозорига чиқиш истиқболларини муҳокама қилди
2026 йил 16 сентябрь куни «Uzbek Leasing International A.O.», ALKES (
https://www.alkes.co/ru) ва TBC Capital (
https://tbccapital.ge/en) компаниялари вакиллари ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Учрашув доирасида иштирокчилар компанияни янада ривожлантириш мақсадида капитал бозори инструментларидан фойдаланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Учрашувда TBC Capital директори Отар Шарикадзе ва ALKES компаниясининг Бошқарув директори Одил Мусаев иштирок этдилар.
Учрашувнинг асосий мавзуси қимматли қоғозларни чиқариш ва капитал бозори орқали молиялаштиришни жалб қилиш имкониятлари бўлди. Иштирокчилар мазкур йўналишни молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш ҳамда компаниянинг узоқ муддатли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш воситаси сифатида кўриб чиқдилар.
Учрашув давомида қимматли қоғозларни чиқариш жараёнининг асосий жиҳатлари, жумладан, жойлаштириш механизмлари ва босқичлари, эмитентга қўйиладиган асосий талаблар, шунингдек, капитал бозори инструментларидан самарали фойдаланиш имкониятлари батафсил муҳокама қилинди.
Томонлар капитал бозори инструментларини ривожлантириш масалалари бўйича келгусида ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашишдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.
Янгиликларимизни кузатиб боринг ва янги ташаббуслар ҳамда халқаро ҳамкорликлардан хабардор бўлинг! (
https://taplink.cc/uzbekleasing)
#UzbekLeasing #ALKES #TBCCapital #Молия #Инвестициялар #Ўзбекистон #МолияБозори #КапиталЖалбҚилиш #Ҳамкорлик