Uzbek Leasing International A.O. Фарғона вилояти қурилиш компаниялари билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
2026 йил 6 август куни «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ томонидан Фарғона вилояти қурилиш соҳаси вакиллари билан ишбилармонлик учрашуви ташкил этилди. Тадбирда замонавий лизинг молиялаштириш инструментлари орқали ўз бизнесини ривожлантиришдан манфаатдор бўлган 25 дан ортиқ қурилиш компаниялари раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди.
Учрашув давомида иштирокчилар компаниянинг қурилиш, йўл-қурилиш ва махсус техникаларни молиялаштириш имкониятлари, амалдаги лизинг дастурлари ҳамда ҳамкорлик шартлари билан таништирилди.
Uzbek Leasing International A.O. Бош директори Зафаржон Мустафаев компания фаолиятининг асосий йўналишлари, лизинг молиялаштиришининг афзалликлари ҳамда Фарғона водийсидаги қурилиш корхоналари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари ҳақида сўз юритди. Шунингдек, қурилиш техникаси паркини янгилаш ва бизнеснинг узоқ муддатли молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бугунги кунга қадар Uzbek Leasing International A.O. томонидан Фарғона вилоятида 65 дан ортиқ лойиҳа умумий қиймати 130 миллиард сўмдан зиёд маблағга молиялаштирилган бўлиб, бу қурилиш соҳасини ривожлантириш ва ҳудуддаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшмоқда.
Учрашув якунида тадбир иштирокчилари компания мутахассисларидан индивидуал маслаҳатлар олдилар, лизинг молиялаштиришининг долзарб масалаларини муҳокама қилиб, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қизиқиш билдирдилар.
#UzbekLeasing #Лизинг #Қурилиш #ҚурилишТехникаси #Молиялаштириш #КичикБизнес #Фарғона #БизнесРивожи