Наманган вилоятида қурилиш соҳаси вакиллари билан Uzbek Leasing International A.O. учрашуви
2026 йил 5 август куни «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ томонидан Наманган вилоятида қурилиш компаниялари, пудрат ташкилотлари ҳамда қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда ҳудуддаги 20 дан ортиқ қурилиш компаниялари вакиллари иштирок этди.
Тадбир қурилиш соҳаси корхоналари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда иштирокчиларни қурилиш техникаси ва ускуналарини лизинг асосида молиялаштиришнинг замонавий имкониятлари билан таништириш мақсадида ташкил этилди.
Учрашув давомида компания мутахассислари Uzbek Leasing International A.O. фаолияти, амалдаги лизинг маҳсулотлари, молиялаштириш шартлари ҳамда қурилиш соҳасида амалга оширилган лойиҳалар бўйича тақдимот ўтказдилар. Айниқса, қурилиш ва йўл-қурилиш техникалари, махсус ускуналар ҳамда қурилиш тармоғи учун зарур бўлган тижорат транспортини молиялаштириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бугунги кунга қадар Uzbek Leasing International A.O. томонидан Наманган вилоятида умумий қиймати 12 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган 45 дан зиёд лойиҳа молиялаштирилган бўлиб, уларнинг салмоқли қисми қурилиш соҳаси корхоналари ҳиссасига тўғри келади.
Тадбир очиқ мулоқот шаклида ўтди. Унда иштирокчилар қурилиш соҳасининг долзарб эҳтиёжларини муҳокама қилиб, лизинг орқали молиялаштириш масалалари юзасидан мутахассислардан батафсил маслаҳатлар олдилар.
#UzbekLeasing #Лизинг #Қурилиш #ҚурилишТехникаси #Молиялаштириш #КичикБизнес #Наманган #БизнесРивожи