Azərbaycan Mikro-Kredit компанияси билан учрашув

Azərbaycan Mikro-Kredit компанияси билан учрашув

2026 йил 9 июль куни «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ офисида Azərbaycan Mikro-Kredit (AZMK) компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

AZMK — 2014 йилда ташкил этилган Озарбайжоннинг нобанк кредит ташкилоти бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга микрокредитлар, истеъмол ва бизнес кредитлари, шунингдек автомобиллар, махсус техника ва ускуналар лизинги каби кенг кўламли молиявий хизматларни тақдим этади. Компания рақамли молиявий хизматларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, мижозларга онлайн ариза топшириш ва мобил илова орқали хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратган. Шунингдек, ташкилот Озарбайжонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга фаол кўмаклашиб, тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириб келмоқда.

???? Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Озарбайжонда лизинг соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари, лизингни расмийлаштириш жараёнларига рақамли ечимларни жорий этиш, шунингдек исломий молиявий маҳсулотлар (Муробаҳа, Ижара ва бошқалар)ни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар ҳамда ўзаро тажриба алмашдилар.

???? Бундай учрашувлар профессионал ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро тажриба алмашиш, лизинг соҳасида инновацион ёндашувларни ривожлантириш ҳамда молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Янгиликларимизни кузатиб боринг ва янги ташаббуслар ҳамда халқаро ҳамкорликлар ҳақида биринчи бўлиб хабардор бўлинг!

#UzbekLeasing #AZMK #Озарбайжон #Ўзбекистон #Лизинг #ЛизингБозори #ХалқароҲамкорлик