«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ акциядорларининг 100-навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабарнома

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ акциядорларининг 

100-навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабарнома

Кузатув кенгаши «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ («Жамият») акциядорларининг 100-навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2026 йил 10 сентябрь куни соат 14:00 да қуйидаги манзилда ўтказилишини маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси, 100027, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ўқчи кўчаси, 3-уй.

Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш 2026 йил 10 сентябрь куни соат 13:30 да бошланади.

Йиғилиш кун тартиби:

  1. Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш учун саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг 100-навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамиятнинг жорий хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида тузиладиган битимлар рўйхатини тасдиқлаш.
  4. Корпоратив облигацияларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатларини Кузатув кенгашига беришни тасдиқлаш.

Жамият акциядорларини акциядорлар йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси: 2025 йил 30 май.

Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестрини шакллантириш санаси: 2025 йил 20 июнь.

Акциядорларнинг вакиллари ўзлари билан паспорт ва тегишли тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлишлари лозим.

Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишда кўриб чиқилиши лозим бўлган материаллар билан йиғилиш ўтказиладиган санадан олдин қуйидаги манзилда танишишлари мумкин:

Ўзбекистон Республикаси, 100027, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ўқчи кўчаси, 3-уй.