Uzbek Leasing International A.O. томонидан муваффақиятли амалга оширилган лойиҳа
Uzbek Leasing International A.O. компанияси “Agro Sammix” МЧЖ учун замонавий автотранспорт воситасини харид қилиш лойиҳасини муваффақиятли молиялаштирди. 5-қўшма лойиҳа доирасида мижозга BYD Chazor Flagship автомобили лизинг асосида тақдим этилди. Ушбу автомобиль корхонанинг операцион вазифаларини таъминлашда фойдаланилади.
Лойиҳа паспорти:
- Лизинг олувчи: “Agro Sammix” МЧЖ
- Лизинг объекти: BYD Chazor Flagship автомобили — 1 дона
- Лойиҳа қиймати: 301 640 000 сўм
- Етказиб берувчи: OOO “A-Autozone” (Ўзбекистон Республикаси)
- Фойдаланиш ҳудуди: Тошкент вилояти
- Мижознинг фаолият соҳаси: фермаларда боқиладиган ҳайвонлар учун тайёр ем ишлаб чиқариш.
Uzbek Leasing International A.O. тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон ҳудудларининг иқтисодий ўсишига ҳисса қўшадиган лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашда давом этади.