FINKO томонидан онлайн тақдимот
2026 йил 10 июнь куни Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси лизинг компаниялари ҳамда Ўзбекистонда лизинг хизматларининг ягона маркетплейсини яратишга қаратилган FINKO рақамли платформаси ишлаб чиқувчи — «FINANCE KO» МЧЖ вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этди.
FINKO — бу «FINANCE KO» МЧЖ (IT Park резиденти) томонидан ишлаб чиқилган лизинг хизматлари учун рақамли платформа бўлиб, мижозлар ва лизинг ташкилотлари ўртасида технологик агрегатор вазифасини бажаради. Платформа ариза топшириш жараёнини соддалаштириш, ўзаро ҳамкорликни рақамлаштириш ва бозор иштирокчилари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган.
Платформанинг асосий имкониятлари:
- мижозлар учун ягона рақамли ариза тизими;
- маълумотларни қайта ишлаш жараёнларини автоматлаштириш;
- мижозларни таҳлил қилиш ва баҳолашнинг замонавий воситаларидан фойдаланиш;
- лизинг хизматларининг шаффофлиги ва сифатини ошириш;
- Ўзбекистон лизинг бозорининг рақамли экотизимини ривожлантириш.
Онлайн учрашув лизинг компаниялари ва лизинг соҳасига замонавий рақамли ечимларни жорий этишдан манфаатдор бўлган мутахассислар учун ташкил этилди. Иштирокчилар FINKO платформасининг имкониятлари, лизинг жараёнларини рақамлаштириш истиқболлари, шунингдек, лизинг олувчилар ва лизинг ташкилотлари ўртасида самарали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Томонлар лизинг хизматларининг ягона рақамли инфратузилмасини ривожлантириш бўйича фикр ва таклифлар алмашдилар ҳамда соҳани янада ривожлантиришда инновацион технологияларни қўллаш муҳимлигини таъкидладилар.