Uzbek Leasing International АЖ томонидан муваффақиятли амалга оширилган лойиҳа

“Uzbek Leasing International” АЖ томонидан “AGRO BRAVO” МЧЖ учун махсус автотранспорт воситаларини харид қилиш лойиҳаси муваффақиятли молиялаштирилди. Битим доирасида бортли юк автомобиллари лизинг асосида мижозга топширилди ва ҳозирда корхона фаолиятида фаол қўлланилмоқда.

Лойиҳа доирасида Самарқанд вилояти ҳудудида компаниянинг амалий ва логистика вазифаларини бажариш мақсадида 2 та Changan Porter русумли бортли юк автомобили етказиб берилди. Ушбу лойиҳани молиялаштириш маҳаллий ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлаш, ҳудудий бизнесни ривожлантириш ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга муҳим ҳисса бўлди.

Лойиҳа паспорти:

  • Лизинг олувчи: “AGRO BRAVO” МЧЖ
  • Лизинг объекти: Changan Porter бортли юк автомобиллари — 2 дона
  • Лойиҳа қиймати: 579 800 000 сўм
  • Етказиб берувчи: “Sardor Invest” МЧЖ (Ўзбекистон Республикаси)
  • Эксплуатация ҳудуди: Самарқанд вилояти
  • Мижознинг фаолият соҳаси: сутни қайта ишлаш, сут маҳсулотлари, пишлоқ ва музқаймоқ ишлаб чиқариш.

“Uzbek Leasing International” АЖ “AGRO BRAVO” МЧЖ билан 2016 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда ва компания ривожланиши ҳамда модернизациясини изчил қўллаб-қувватлаб келади.

Шу давр мобайнида:

  • 6-ҳамкорлик лойиҳаси амалга оширилди;
  • умумий молиялаштириш ҳажми:
  • 774 минг АҚШ доллари;
  • 1,5 млрд сўмдан ортиқ маблағни ташкил этди.

Муваффақиятли амалга оширилган лойиҳалар доирасида:

  • Хитойдан келтирилган сут маҳсулотлари ва музқаймоқ ишлаб чиқариш бўйича замонавий линиялар молиялаштирилди;
  • илғор технологик ечимлар жорий этилди;
  • юк транспорти (ISUZU, HOWO, Changan) тайёр маҳсулот ва хомашёни барқарор етказиб бериш, ишлаб чиқариш жараёнлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида молиялаштирилди.

“Uzbek Leasing International” АЖ тадбиркорликни ривожлантириш ва Ўзбекистон ҳудудларининг иқтисодий ўсишига хизмат қилувчи лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни давом эттирмоқда.