Прагада семинар-тренинг!

Прагада семинар-тренинг!

Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси Европа амалий фанлар ва Менежмент институти (Прага) билан биргаликда Чехия-Ўзбекистон Дўстлик жамияти кўмагида қуйидаги касбий тренингни ташкил этмоқда:

«Гендер тенглиги, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва молиявий инклюзивлик бўйича Европача ёндашув»

2026 йил 1–10 июнь кунлари
Прага шаҳри, Чехия Республикаси

Дастурнинг асосий мақсадлари:
  • Профессионал кўникмаларни ривожлантириш ва халқаро тажриба алмашиш;
  • Гендер тенглиги ва молиявий инклюзивлик соҳасида Европа Иттифоқининг илғор тажрибаларини ўрганиш;
  • Мутахассислар учун имкониятларни кенгайтириш;
  • Профессионал алоқаларни мустаҳкамлаш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Иштирокчилар:
  • Компания раҳбарлари, менежерлар ва ўрта бўғин мутахассислари;
  • Иқтисодчилар, бухгалтерлар ва молиявий мутахассислар;
  • Аёл тадбиркорлар;
  • Маркетологлар ва IT мутахассислар.
Дастурда:
  • Гендер тенглиги бўйича маърузалар ва амалий машғулотлар;
  • Чехиянинг етакчи ташкилотларига ташрифлар (шу жумладан CzechInvest ва ихтисослашган ташкилотлар);
  • Аёллар тадбиркорлиги учун рақамлаштириш ва молиявий саводхонлик бўйича  ESG таълим модуллари;
  • Экскурсия ва маданий дастурлар.
Дастур якунида иштирокчиларга халқаро сертификат берилади

Иштирок этишга қизиқиш билдирсангиз,  syun@uzbekleasing.uz  манзилига   тасдиқлов юборишингизни сўраймиз:

+998 92 023 88 77