Муваффақиятли молиялаштирилган лойиҳа
«Uzbek Leasing International» A.O. компанияси қурилиш соҳасида фаолият юритувчи «Bulvar City BBB» МЧЖ учун автопаркни янгилаш лойиҳасини муваффақиятли молиялаштирди. Лойиҳа аллақачон амалга оширилди ва автомобил фойдаланишга топширилди.
Лойиҳа доирасида Самарқанд вилояти ҳудудида компаниянинг амалий фаолиятида фойдаланиш учун замонавий Zeekr 9X Ultra автомобили харид қилинди. Лойиҳанинг амалга оширилиши бизнеснинг ҳаракатчанлигини ошириш, иш жараёнларини тезлаштириш ва компания фаолияти умумий самарадорлигини юксалтириш имконини берди.
Лойиҳа паспорти:
- Лизинг олувчи: «Bulvar City BBB» МЧЖ
- Лизинг объекти: Zeekr 9X Ultra — 1 дона
- Лойиҳа қиймати: 1 239 000 000 сўм
- Етказиб берувчи: «LENOX» МЧЖ (Тошкент ш., Ўзбекистон)
- Ишлаб чиқарувчи: Zhejiang Geely Automobile Co. Ltd (https://global.geely.com/) (Хитой)
- Эксплуатация ҳудуди: Самарқанд вилояти
- Фаолият соҳаси: қурилиш.