Diplomat University университетида лизинг бозорининг ривожланиши ва бизнесни молиялаштиришда унинг вазифаларига бағишланган илмий-амалий учрашув бўлиб ўтди

2026 йил 4 март куни Тошкент шаҳридаги Diplomat University (https://diplomat.university/ru?ysclid=mmefylhwz7266192664) университетида  лизинг бозорининг ривожланиши ва бизнесни молиялаштиришда унинг вазифаларига бағишланган илмий-амалий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда  Ўзбекистон Лизинг уюшмаси  раиси ҳамда  “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ Бош директори  Мустафаев Зафаржон Бўрибаевич иштирок этиб, халқаро лизинг бозори  ривожланиши, Ўзбекистон лизинг секторининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда компания фаолияти ҳақида тақдимот қилди.

Учрашувнинг асосий мавзулари қуйидагилардан иборат бўлди:
  • Лизинг тушунчаси ва унинг ривожланиш тарихи;
  • Жаҳон лизинг бозорининг замонавий тенденциялари;
  • Ўзбекистонда лизинг бозорининг ривожланиши;
  • Лизинг битимлари таркиби  ва уларнинг кредитга нисбатан афзалликлари;
  • “Uzbek Leasing International A.O.” компаниясининг фаолияти ва амалга оширган лойиҳалари;
  • Лизинг соҳасидаги  долзарб муаммолар ва уни ривожлантириш бўйича  таклифлар.
Тақдимот давомида лизинг бозорининг ўсиши, Ўзбекистонда янги тузилган  битимлар суръатлари ва лизинг асосида  молиялаштириш орқали амалга оширилган амалий лойиҳалар ҳақидаги маълумотлар ҳам намойиш этилди.

Тадбир якунида савол-жавоб сессияси бўлиб ўтди. Унда талабалар лизинг механизмлари, ҳамкорлик имкониятлари ва лизинг соҳасининг келажак истиқболлари ҳақида амалий маълумотларга эга бўлдилар.