«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ томонидан УРАЛ махсус техникасини етказиб берувчиси "Gefest Techno" МЧЖ билан ҳамкорликда қуйидаги шартларда молиялаштириш амалга оширилмоқда
- Лойиҳани молиялаштириш миқдори – 4 500 000 АҚШ долларигача / миллий валютадаги эквиваленти (миллий валютада – 55 млрд сўмгача);
- Лизинг муддати – 5 йилгача;
- Лизинг олувчининг улушли иштироки – шартнома қийматининг камида 30%и;
- Гарoв таъминоти – молиялаштириш миқдорининг камида 50%и (мижознинг улушли иштироки мавжуд бўлмаган тақдирда).
Мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқларида фаолият юритувчи хусусий сектор корхоналари лизинг олувчилар бўлиши мумкин.
Маълумот учун: «УРАЛ» автомобиль заводи — 80 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган юқори юрувчанликка эга тўлиқ узатмали юк автомобиллари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Ушбу техникалар нефть-газ, тоғ-кон саноати, қурилиш, энергетика ва коммунал соҳаларда қўлланилади, шасси эса турли шаклдаги махсус техникалар учун универсал мослаштирилган база вазифасини бажаради.
Автомобиль заводининг Ўзбекистон Республикасида расмий дилер — OOO FORUS MOTORS ҳисобланади. OOO GEFEST TECHNO билан ҳамкорликда УРАЛ шассисида махсус техника йиғиш бўйича қўшма корхона ташкил этилган бўлиб, у етказиб бериш муддатларини қисқартириш ва техникаларни маҳаллий шароитга мослаштириш имконини беради.
Ассортиментда турли эксплуатация шароитлари ва иш ҳажмлари учун мослаштирилган турли конфигурациядаги махсус техникалар мавжуд.
УРАЛ махсус техникасини харид қилиш бўйича маълумот: +998 90-358-48-85, +998 94-082-08-55
Лизинг масалалари бўйича маълумот: +998 78-120-02-02
info@uzbekleasing.uz|
www.uzbekleasing.uz