ICD вакилининг Uzbek Leasing International A.O. компаниясига ташрифи

2025 йил 8 октябрь куни “Uzbek Leasing International” АЖ офисида Исломий хусусий секторни ривожлантириш корпорацияси (ICD) вакили — комплаенс ва ҳуқуқий таъминлаш бўлими раҳбари жаноб Ислом Бадран (Islam Badran) билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Ташриф ICD томонидан тақдим этилган молиялаштириш линияси бўйича амалдаги келишув доирасида ўтказилиб, корпоратив бошқарув амалиёти ва комплаенс ҳамда риск-менежмент соҳасида халқаро талабларга мосликни баҳолашга бағишланди.

Мулоқот доирасида томонлар қуйидаги масалаларни муҳокама қилдилар:
  • комплаенс функциясининг тузилмаси ва мустақиллиги, унинг кузатув кенгашига ҳисобдорлиги ҳамда раҳбариятнинг устувор йўналишларни белгилашдаги иштироки;
  • AML/KYC (пул ювишга қарши курашиш / “ўз мижозингни бил”) жараёнларини амалга ошириш, мижозларнинг тўлиқ ва чуқур текшируви, якуний бенефициарларни аниқлаш, рискларни классификация қилиш ва мижозлар досьесини юритиш усуллари;
  • санкция комплаенси механизмлари, жумладан БМТ, Чет эл активлари устидан назорат бошқармаси (OFAC), ЕИ ва маҳаллий регуляторлар рўйхатлари бўйича автоматлаштирилган ва қўл текширув тизимлари;
  • назорат органлари билан ўзаро ҳамкорлик, қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар таҳлили, инспекцияларнинг хусусияти ва регулятор фикр-мулоҳазаларини қайта ишлаш жараёнлари;
  • комплаенс дастури тузилмаси, кадрлар билан таъминланганлиги, ходимларни ўқитиш, шунингдек ички ва ташқи аудиторларнинг баҳолашдаги иштироки;
  • мос келмаслик рискларини бошқариш, жумладан инцидентларни аниқлаш ва эскалация қилиш, бузилишларни мониторинг қилиш ҳамда AML/KYC доирасидан ташқари устувор рискларни кўриб чиқиш.
Шунингдек, Uzbek Leasing International A.O. вакиллари компания фаолияти, унинг Ўзбекистон молия сектори ривожидаги роли ва Ўзбекистон Лизинг Ассоциациясидаги иштирокини тақдим этдилар. Алоҳида эътибор бизнес жараёнларининг шаффофлиги, барқарорлиги ва корпоратив бошқарувни такомиллаштиришга қаратилган ташаббусларга қаратилди.