Ислом молияси бўйича шариат маслаҳатчилари уюшмасидан Тошкентда Ислом молияси бўйича семинар бўлиб ўтди
2025 йил 19 сентябр куни Тошкент шаҳрида исломий молия соҳасида билимлар алмашишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Семинар "ANSOR GROUP" компанияси томонидан Малайзиядан Исломий молия бўйича Шариат маслаҳатчилари уюшмаси (Association of Shariah Advisors in Islamic Finance,
ASAS) ҳамкорлигида ташкил этилди.
Семинарнинг мақсади — Ўзбекистонда барқарор, рақобатбардош ва шариат талабларига тўлиқ мос молиявий экотизимни шакллантириш, шунингдек, маҳаллий мутахассисларнинг исломий молия соҳасидаги салоҳиятини оширишдан иборат.
Спикер сифатида ASAS ижрочи директори Маxтар Абдулла (Makhtar Abdullah) иштирок этиб, Малайзиянинг исломий молия соҳасидаги қимматли тажрибаси билан ўртоқлашди.
Семинар дастури қуйидаги мавзуларни ўз ичига олди:
- 1983 йилдан буён Малайзияда исломий молиянинг ривожланиши: инфратузилма, чақириқлар, итоат маданияти ва барқарор тараққиёт;
- Параллел молиявий тизим: банк сектори, такафул, капитал бозори, рақамли технологиялар ва финтех;
- Исломий операцияларга ўтиш моделлари: “исломий ойналар”дан тўлиқ исломий банкларгача;
- Кадрлар тайёрлаш ва ривожлантириш: шариат экспертизаси ҳамда молиявий амалиёт интеграцияси, сертификатлаш ва авлодлар алмашинуви.
Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси, "Uzbek Leasing International A.O." АЖ ва "Taiba Finance" МЧЖ семинарнинг ҳамкорлари сифатида катта ҳисса қўшди. Уларнинг қўллаб-қувватлаши мутахассисларни жалб қилишга ва касбий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилди. Бу эса Ўзбекистонда барқарор ва шариат талабларига мувофиқ молиявий экотизим ривожи йўлида муҳим қадам бўлди.
Барча ташкилотчилар ва иштирокчиларга самарали мулоқот учун миннатдорчилик билдирамиз. Янги ташаббусларни кутиб қоламиз!