"Ислом лизинги (Ижара): тамойиллар, амалиёт ва замонавий иловалар. Uzbek Leasing International A.O. компаниясининг амалий тажрибаси" мавзусидаги вебинар
2024 йил 7 ноябрь куни AlHuda Исломий банкинг ва иқтисодиёт маркази (CIBE) томонидан видеоконференция шаклида «Ислом лизинги (Ижара): тамойиллар, амалиёт ва замонавий иловалар. Uzbek Leasing International A.O. компаниясининг амалий тажрибаси» мавзусидаги вебинар ўтказилди.
Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси раиси, «Uzbek Leasing International A.O." акциядорлик жамияти бош директори Мустафаев Зафаржон Бурибаевич вебинарнинг асосий спикери бўлди.
У ўз маърузасида қуйидаги масалаларни ёритиб берди:
- Ўзбекистон Республикаси бўйича қисқа маълумот;
- Ўзбекистоннинг молия ва лизинг бозори;
- Ўзбекистонда исломий молиялаштириш;
- «Uzbek Leasing International A.O." мисолида Исломий дарчани жорий этиш.
Ҳозирда мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиётида исломий молия масаласининг долзарблиги ортиб бормоқда. Ушбу вебинарнинг мақсади дунё мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам исломий-молиявий маҳсулотлар ҳақидаги тушунчани тарғиб қилиш ва оммалаштиришдан иборат.
Вебинарда Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси, мамлакатимиз лизинг компаниялари ва турли давлатлардан келган тингловчилар қатнашди.