Жиддада семинар-тренинг
«Islamic Business and Finance» (IsBF) компанияси ва Ўзбекистон Лизинг Ассоциацияси Ислом тараққиёт банки институти (IsDBI) билан халқаро ҳамкорлик доирасида «Ислом молияси: бизнес лойиҳаларини молиялаштиришнинг замонавий усуллари» мавзусида ташкил қилинаётган тренинг-семинарга таклиф қилади.
Тренинг-семинар Саудия Арабистони Қироллигининг Жидда шаҳрида, Ислом тараққиёт банкининг бош офисида 2024 йилнинг 18-28-ноябрь кунлари* бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Тренинг банклар, суғурта ва лизинг компаниялари ҳамда молия-иқтисодиёт соҳасига алоқадор мутахассисларини ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш ва янги билимлар беришга қаратилган.
Тренинг давомида иштирокчилар лизинг хизматлари кўрсатувчи Ислом тижорат банкига ташриф буюриш ва банк фаолияти билан танишиш, шунингдек, суғурта-такафул компанияси фаолиятини амалда кўриш имкониятига эга бўладилар.
Қўшимча тадбир: муқаддас Макка шаҳрини зиёрат қилиш.
Иштирокчилар учун қўшимча имконият: ушбу халқаро тренинг доирасида тренинг иштирокчиларига ўз ташкилотлари фаолияти ҳақида қисқа тақдимот қилиш имконияти берилади.
Таъкидлаб ўтиш лозим, ушбу тренинг-семинар халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда хорижда ўтказилаётган тўртинчи тадбир бўлиб, бундан аввал ўтказилган тренингларда 70 дан ортиқ иштирокчи ўз билимларини амалий тажрибага эга халқаро даражадаги мутахассислар ёрдамида ошириш имкониятига эга бўлганлар.
Батафсил маълумот олиш учун Ўзбекистон Лизинг Ассоциациясига (+998) 120-02-02, (+99895) 771-11-56, (+9989з) 546-52-90 ёки sуun@.uzэлектрон почтаси орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
*кўрсатиб ўтилган сана
Тошкент-Жидда-Тошкент авиарейслар жадвалига мувофиқ равишда бироз ўзгариши мумкин.