Дубайда 3-Халқаро Исломий лизинг (Ижара) конференцияси ва Такафул форуми
2024 йил 7–10 сентябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида «AlHuda CIBE» Исломий банкинг ва иқтисодиёт маркази ҳамда Ўзбекистон Лизинг уюшмаси ҳамкорлигида 3-Халқаро Исломий лизинг (Ижара) конференцияси ва Такафул форуми ўтказилади.
Конференция Ижара ва Такафулнинг мамлакатлар иқтисодий ўсишини рағбатлантириш ва иқтисодий барқарорлигини сақлашдаги асосий ролига эътибор қаратади. Иштирокчилар исломий маҳсулотлар ва самарали стратегиялар билан танишиш имкониятига эга бўладилар.
Ушбу конференция Ижара ва Такафул салоҳиятини муҳокама қилиш ва исломий молиянинг глобал қамрови, жумладан, Европа ва Марказий Осиё бозорларида кенгайтириш учун ажойиб платформа бўлади.
Тадбирда иштирок этиш ва исломий молия экспертларидан бебаҳо тажриба олиш имкониятини қўлдан бой берманг!
Иштирок этишдан манфаатдор бўлсангиз ва батафсил маълумот олиш учун Ўзбекистон Лизинг уюшмасига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: (+99893) 546-52-90, (+99878) 120-02-02, (+99899) 057-00-12 ёки ушбу электрон почтамизга ёзинг: syun@uzbekleasing.uz.