Жиддада семинар-тренинг
«Islamic Business and Finance» МЧЖ Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси билан ҳамкорликда, Ислом Тараққиёт Банки Институти (IsDBI) кўмагида «Исломий молия: муқобил молиялаштириш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш усуллари» мавзусида семинар-тренинг ташкил қилмоқда. У 2024 йил 3–12 февраль кунлари Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони қироллиги) ўтказилади.
Муқобил ва барқарор молиявий ечим сифатидаги Исломий молиявий маҳсулотлар ҳақидаги билимларни ошириш ҳамда Исломий молиявий маҳсулотлар доирасида лойиҳаларни молиялаштириш ва суғурта қилиш бўйича амалий кўникмалар тадбир мақсади ҳисобланади.
Семинар-тренингда лойиҳаларнинг исломий банклар ва лизинг компаниялари томонидан молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари, исломий суғуртанинг (такафул) амалий жиҳатлари, янги молиявий технологияларнинг (яъни финтек) қўлланиши ҳамда криптовалюталар, токенларга муносабат масалалари кўриб чиқилади.
Семинар-тренинг банклар, суғурта ва лизинг компаниялари мутахассисларини ўқитиш ва уларнинг кўникмаларини ривожлантиришга, улар Исломий банк, суғурта ва молия ишини илгари суришда ва ривожлантиришда муҳим роль ўйнаши учун уларга ҳар томонлама комплекс билимларни тақдим этишга йўналтирилган.
Иштирокчилар манфаатдор бўлган тақдирда ҳамда батафсил ахборот олиш учун Ўзбекистон Лизинг Уюшмасига (+99893) 501-11-56, (+99893) 546-52-90, (+99899) 057-00-12 телефон рақамлари бўйича ёки syun@uzbekleasing.uz электрон почтасига мурожаат қилишларини сўраймиз.