Малайзияда семинар-тренинг
«Islamic Business and Finance» МЧЖ Ўзбекистон Лизинг уюшмаси билан ҳамкорликда «Замонавий исломий банк-молия тизимида қўлланиладиган асосий исломий молия маҳсулотларининг амалий жиҳатлари» мавзусида ўқув семинар ташкил қилмоқда. Семинар Куала-Лумпур шаҳрида ва Лангкави оролида (Малайзия) 2023 йил 13–20 ноябр кунлари ўтказилади.
Тадбирдан кўзланган мақсад исломий молиявий маҳсулотларни тарғиб қилиш, шунингдек, биринчи навбатда, Ўзбекистон ишбилармон доиралари учун муқобил ва барқарор молиявий ечим сифатида исломий молия ва суғурта ҳақидаги хабардорликни оширишдан иборат. Семинар — тренингда исломий банклар, лизинг ва суғурта (такафул) компаниялари фаолиятининг хусусиятлари кўриб чиқилади, исломий молия — Мурабаҳа, Исломий лизинг — Ижара ҳамда суғурта — Такафулнинг амалий жиҳатлари ўрганилади, шунингдек, ушбу исломий воситаларни Ўзбекистонда ривожлантиришга қаратилган тавсиялар баён қилинади.
Семинар-тренинг банклар, суғурта ва лизинг компаниялари исломий банк иши, суғурта ва молия соҳасини тарғиб қилиш ва ривожлантириши учун уларнинг мутахассисларини ўқитиш ва малакасини ошириш, уларга ҳар томонлама интеграциялашган билимларни беришга қаратилган.
Қизиқиш билдирган иштирокчилар учун ва батафсил маълумот олиш учун Ўзбекистон Лизинг уюшмасига (+99878) 120-02-02, (+99893) 501-11-56, (+99893) 546-52-90 рақамлари орқали ҳамда syun@uzbekleasing.uz электрон почта манзили бўйича мурожаат қилишингиз мумкин.