«Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси» хамда «Ўзбекистон аёллар ва қизлар уюшмаси» хамкорлигида давра сухбати бўлиб ўтди

2023 йил 19 сентябрь куни «Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси» ва «Ўзбекистон аёллар ва қизлар уюшмаси» хамкорлигида «Аёллар тадбиркорлиги манфаатлари йўлида лизинг ва исломий молиялаштириш» мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда хозирги даврда тадбиркорлар орасида долзарб бўлиб келаётган Ислом молияси, унинг Ўзбекистондаги холати, аёллар тадбиркорлигида ислом молиясининг ўрни, исломий молия тизими нима хамда унинг таркиби ва тамойиллари, унинг асослари, лойиҳа бошқаруви, HR (инсон ресурслар)ни бошқариш мавзулари мухокама қилинди.

Ушбу давра сухбатида ислом молияси бўйича экспертлар, яъни «Islamic business and finance» МЧЖ рахбари Жахонгир Имамназаров, «Uzbek Leasing International A.O." компаниясининг Лойиҳаларни молиялаштириш бўлими катта мутаххасиси Шамшод Элбеков, «Uzbek Leasing International A.O." компаниясининг катта мутаххасиси ва Иқтисодиёт фанлари номзоди Ботирхўжа Жураев, «Marketing Investment Trade Company» МЧЖ таъсисчиси Мастура Тагаева, «HRBP association Uz» раиси хамда «Bilalova C Group» асосчиси Мадина Билалова томонларидан юқоридаги мавзулар кенг ёритиб берилди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига экспертлар томонидан аниқ жавоб ва тушунтиришлар бериб ўтилди.