«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҚК Ислом Тараққиёт Банки (ИТБ) томонидан ташкил қилинган Хусусий сектор форумида қатнашмоқда

ИТБ гуруҳининг “Инқирозларнинг олдини олиш учун ҳамкорлик” мавзусига мувофиқ, ХСФ “Хусусий шериклик орқали барқарорликни ошириш”га эътибор қаратади. Форум ИТБ президенти Муҳаммад ал-Жассернинг нутқи билан очилди. “Деярли ярим аср давомида ИТБ гуруҳи аъзо мамлакатларда минтақалараро савдо ва инвестицияларни қўллаб-қувватлаш бўйича катта саъй-ҳаракатларни амалга оширди”, - дейди жаноб Ал Жассер. Форумнинг асосий мақсади кенгроқ бизнес ҳамжамиятидаги ҳамкорлар ва бошқа етакчи манфаатдор томонлар учун ўзларининг илғор тажрибалари ва муваффақиятлари ҳақида ўртоқлашиш, ИТБга аъзо мамлакатлар таклиф этаётган инвестиция ва савдо имкониятларини илгари суриш учун ноёб тармоқ платформасини тақдим этишдан иборат.

Форум ўз платформасида ҳамда B2B ва B2G форматидаги икки томонлама учрашувлар доирасида 2500 дан ортиқ расмий шахслар, сиёсатчилар, маҳаллий ва халқаро компанияларнинг, халқаро молия ташкилотларининг раҳбарлари, Савдо-саноат палаталари, тадбиркорлик бирлашмалари, бизнес вакилларини, ИТБга аъзо мамлакатларнинг жамоалари ва хусусий инвесторлари жамлади. Бундан ташқари, ХСФ 2023 ҳамкорлар учун кўргазма ва стартаплар танловини ўз ичига олади. Шунингдек, ушбу тадбирда биринчи марта танлаб олинган ташкилот ва шахслар ИТБ гуруҳи ташкилотлари томонидан тақдирланади.

Форум ИТБ гуруҳининг аъзо мамлакатлардаги фаолияти, лойиҳалари, хизматлари ва ташаббусларини фаол ёритиб боради. ИТБ гуруҳининг шундай муваффақиятли лойиҳаларидан бири ХСРИКнинг “ Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК билан ҳамкорлиги ҳисобланади.

Маълумот учун: Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) ИТБ гуруҳининг кредит ташкилотларидан бири ҳисобланади. Корпорация 1999 йилда Жидда шаҳрида ташкил этилган. Унинг асосий мақсади ташкилотга аъзо мамлакатларда хусусий секторни мустаҳкамлаш орқали иқтисодий тараққиётни қўллаб-қувватлаш бўйича Ислом тараққиёт банки фаолиятини тўлдиришдан; хусусий секторда инвестицион ва савдо ва молиявий фаолият, активларни бошқариш ҳамда ислом қимматли қоғозлари ва қарз капитали бозорларини ривожлантириш имкониятларини баҳолаш орқали аъзо мамлакатларда ривожланишни рағбатлантиришдан иборат;.

ХСРИК “ Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚКнинг узоқ муддатли ишончли ҳамкори ҳисобланади. 2008 йилдан 2023 йилгача бўлган ҳамкорлик даврида ХСРИК томонидан лизинг компанияси фойдасига жами 28 миллион АҚШ доллари, шу жумладан 2008 йилда 1 миллион АҚШ доллари, 2014 йилда 5 миллион АҚШ доллари, 2017 йилда – 7 миллион АҚШ доллари ва 2022 йил сентябрда – 15 миллион АҚШ доллари миқдорида лизинг компанияси фойдасига молиялаштириш линиялари ажратилди.

Шунингдек, 2022 йил 12 октябрда тузилган консалтинг хизматлари тўғрисидаги шартнома доирасида ИТБ гуруҳи таркибига кирувчи ХСРИК лизинг компаниясида “Ислом дарчасини” жорий этиш жараёнини бошлади. “Ислом дарчаси”нинг жорий этилиши компанияга шариатга тўғри келадиган янги лизинг маҳсулотларини (ижара, муробаха ва бошқ.) яратиш ҳамда бундай маҳсулотларга эҳтиёжи бор мижозларни жалб этиш имконини беради.