«Исломий молия ҳизматлари: асосий тушунча ва таклифлари» мавзусида 3 кунлин тренинг бўлиб ўтди.

2022 йил 21-23 ноябрь кунлари “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК ташаббуси билан Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси (ХТРИК) билан хамкорликда “Uzbek Leasing International A.O.” компаниясида «Ислом дарчалари» очиш мақсадида «Исломий молия ҳизматлари: асосий тушунча ва таклифлари» мавзусида 3 кунлин тренинг бўлиб ўтди.

Тренингда “Uzbek Leasing International A.O.” ходимларига:

  • Ўзбекистонда Ислом молиясини жорий этиш ва унинг фойдалари;

  • Ислом молиясида шартномалар ва уларнинг турлари;

  • Анъанавий Банк ва Ислом Банки ўртасидаги фарқлар;

  • Ислом молиялаштириш усуллари (Ижара, Муробаха, Такаффул);

  • Инвестиция ҳисоб рақамлари: Музораба ва даромадларни тақсимлаш.

Шу ва бошқа кўплаб мавзулар тренинг ташкилотчилари томонидан кенг ёритилиб берилди.

Тренингдан яна бир мақсад Ислом дарчасининг афзалликларини иштирокчиларга имкон қадар хаётий тажрибалар ва мисоллар ёрдамида тушунтириш бўлди.

ICD (https://icd-ps.org/) Ислом Тараққиёт Банки гурухига кирувчи ва хусусий секторни ривожлаштириш бўйича кўп томонли халқаро ташкилот ҳисобланади. ICD 1999 йилда ташкил этилган бўлиб, 4 миллиард АҚШ доллари устав капиталига эга ва тўланган капитал 1,3 миллиард АҚШ долларига тенг.

Хозирда, Ислом Тараққиёт Корпорациясининг Маслаҳат Хизматлари гурухи Ўзбекистонда бир неча банкларда «Ислом дарчалари» очилиши устида иш олиб бормоқда.