Ўзбекистон Лизинг уюшмасининг 2025 йил якунлари бўйича йиғилиши

Ўзбекистон Лизинг уюшмасининг 2025 йил якунлари бўйича йиғилиши

2026 йил 5 февраль куни Ўзбекистон Лизинг уюшмасининг онлайн форматда навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш доирасида 2025 йилда лизинг секторининг ривожланиш натижалари сарҳисоб қилинди, бозорнинг асосий тенденциялари кўриб чиқилди, соҳанинг ўсишини чеклаб турган омиллар аниқланди, шунингдек жорий йилга бўлган кутилмалар шакллантирилди.

Кенг қамровли таҳлилий  тақдимот билан Ўзбекистон Лизинг уюшмаси раиси Зафар Мустафаев маъруза қилди. Ўз чиқиши давомида у лизинг бозори суръатларини ёритиб берди, асосий миқдорий ва тузилмавий кўрсаткичлар, институционал ўзгаришлар ҳамда соҳанинг ўсиш драйверларини баён этди.

Бозорнинг асосий кўрсаткичлари

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда лизинг операцияларининг умумий портфели барқарор ўсишни намоён этиб, 11,39 трлн сўмга етди,  у 2024 йилга нисбатан 28% га ошди.

Янги лизинг шартномалари ҳажми 6,4 трлн сўмни ташкил этди ва ўтган йилги даражадан сезиларли даражада ошди. Ўсиш, аввало, йирик лизинг берувчилар фаолиятининг кенгайиши, шунингдек бозорга янги компанияларнинг кириб келиши ҳисобига таъминланди.

Шу билан бирга, тузилган шартномалар умумий сони 10 362 тагача камайди, бу бозор эътиборининг асосан капиталсиғими юқори ва инвестицияга йўналтирилган лойиҳалар томон бурилганидан далолат беради. Бир битимнинг ўртача қиймати 620 млн сўмга етди (2024 йилда — 411 млн сўм).

Лизинг берувчилар бозорининг тузилмаси

2025 йил охирига келиб, 156 та ташкилот лизинг фаолияти билан шуғулланди, жумладан:
  • тахминан 120 та ихтисослашган лизинг компанияси;
  • 36 та тижорат банки.
Лизинг амалиётларининг асосий қисми ҳали ҳам лизинг компаниялари ҳиссасига тўғри келади:
  • янги битимлар ҳажмининг 93,2%;
  • умумий лизинг портфелининг 91,8%.
Банкларнинг бозор тузилмасидаги улуши нисбатан кам бўлиб қолмоқда, бу ихтисослашган лизинг ташкилотларининг устувор ролини тасдиқлайди.

Лизингнинг тармоқлар бўйича тузилмаси

Янги битимларни мол-мулк шакллари бўйича тақсимлашда қишлоқ хўжалиги техникалари  анъанавий равишда етакчи ўринни эгаллади:

 • Қишлоқ хўжалиги техникаси — 68,8%
(етакчилар: АЖ «Ўзагролизинг», «MK Leasing» МЧЖ, «Autosanoat Agro Lizing» МЧЖ)

 • Автотранспорт — 16,2%
(етакчилар: Fincom Leasing Group, «MK Leasing» МЧЖ, «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ)

 • Технологик ускуналар — 7,2%
(етакчилар: «Hamkorbank» АКБ, «Nano Lizing» МЧЖ, «Ijara Leasing» МЧЖ)

 • Қурилиш техникаси — 4,1%
(етакчилар: «Hamkorbank» АКБ, «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ, «Ijara Leasing» МЧЖ)

 • Кўчмас мулк — 3,7%
(етакчилар: «Asaka-Trans-Leasing» МЧЖ, «Ijara Leasing» МЧЖ, «Xalq Bank» АКБ)

Ҳудудлар бўйича тақсимот

2025 йилда янги лизинг битимларининг энг катта улуши қуйидаги ҳудудларга тўғри келди:
  • Тошкент шаҳри — 15,3%;
  • Фарғона вилояти — 11,5%;
  • Андижон вилояти — 9,0%.

Бозор етакчилари

Янги битимлар ҳажми бўйича:

1. O’zagrolizing — 3 579,3 млрд сўм
2. MK Leasing — 712,0 млрд сўм
3. Fincom Leasing Group — 543,6 млрд сўм
4. Hamkorbank — 375,5 млрд сўм
5. Autosanoat Agro Lizing — 206,7 млрд сўм
6. Uzbek Leasing International A.O. — 184,3 млрд сўм
7. Ijara Leasing — 180,7 млрд сўм
8. Asaka-Trans-Leasing — 86,3 млрд сўм
9. Truck Asia Leasing — 61,1 млрд сўм
10. Taiba Finance — 59,9 млрд сўм

Лизинг портфели ҳажми бўйича:

1. O’zagrolizing — 6 711,8 млрд сўм
2. Uzbek Leasing International A.O. — 697,3 млрд сўм
3. MK Leasing — 695,1 млрд сўм
4. Hamkorbank — 615,7 млрд сўм
5. Fincom Leasing Group — 543,6 млрд сўм
6. Autosanoat Agro Lizing — 474,3 млрд сўм
7. Ijara Leasing — 222,3 млрд сўм
8. Asaka-Trans-Leasing — 200,1 млрд сўм
9. Mogo Lend — 139,7 млрд сўм
10. Qurilishmashlizing — 127,0 млрд сўм

Соҳанинг ривожланишини чеклаб турган омиллар

Муҳокамалар давомида уюшма томонидан лизинг бозори ривожига салбий таъсир кўрсатаётган қатор тизимли чекловлар қайд этилди:
  • лизинг предметини фақат лизинг олувчи балансида ҳисобга олиш талаби;
  • транспорт воситалари ва махсус техникани импорт қилишдаги чекловлар;
  • «Shaffof Qurilish» рейтинг тизимида лизинг техникасининг ҳисобга олинмаслиги.
Ўзбекистон Лизинг уюшмаси соҳанинг янада ривожланишига тўсқинлик қилаётган мавжуд барьерларни бартараф этиш ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича тегишли давлат органлари билан фаол ишларни давом эттирмоқда.

Уюшма ташаббуслари ва фаолияти

2025 йил давомида Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси бозор иштирокчиларининг профессионал даражасини ошириш ва лизинг соҳасини комплекс ривожлантиришга қаратилган қатор муҳим таълимга доир, институционал ва халқаро ташаббусларни амалга оширди. Асосий фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлди:
  • тармоқ семинарлари ва ихтисослаштирилган тренингларни ўтказиш;
  • ислом молияси соҳасида таълим дастурларини амалга ошириш;
  • хатарларни бошқариш ва лизинг бизнесининг барқарорлигига бағишланган тадбирларни ташкил этиш;
  • Уюшма вакилларининг халқаро лизинг форумлари, конференциялари ва профессионал майдонларда иштирок этиши;
  • норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва Ўзбекистонда лизинг экотизимини ривожлантиришга қаратилган таклифларни тегишли вазирлик ва идораларга киритиш.

2026 йилга кутилмалар

2026 йилда Уюшма ва бозор иштирокчилари лизинг секторининг изчил ривожланишини қуйидаги йўналишлар бўйича кутмоқда:
  • Ўзбекистонда лизинг бозорининг барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолиш;
  • лизинг операцияларини рақамлаштириш ва автоматлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
  • лизинг берувчилар фаолиятида молиявий ижара улушини ошириш;
  • ESG ёндашувларини жорий этиш ва «яшил» молиялаштириш инструментларини ривожлантириш;
  • лизинг компаниялари ва банклар томонидан ислом молиявий инструментларидан фойдаланишни кенгайтириш.
Тақдимотларнинг тўлиқ варианти қуйидаги ҳавола орқали мавжуд:
https://drive.google.com/drive/folders/1AzCWAoDccLupB3Z4XrzNFwTz6fO_Nd3O?usp=drive_link