«Uzbek Leasing International» АЖнинг Meezan Bank (Покистон) билан учрашуви
2026 йил 5 февраль куни «Uzbek Leasing International» АЖ офисида Покистоннинг етакчи исломий молия муассасаларидан бири — Meezan Bank вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Meezan Bank томонидан учрашувда қуйидагилар иштирок этишди:
- жаноб Муҳаммад Фарҳан ул-Ҳақ Усмоний (Muhammad Farhan ul Haq Usmani) — Шаръий аудит департаменти раҳбари, ижрочи вице-президент;
- жаноб Сайед Ториқ Али (Syed Tariq Ali) — Инвестициявий банкинг ва шаръий консалтинг раҳбари, ижрочи вице-президент;
- жаноб Сайед Ясир Али (Syed Yasir Ali) — Молиявий муассасалар ва вакиллик банкинги бўйича раҳбар, ижрочи вице-президент.
Маълумот учун: Meezan Bank (
https://www.meezanbank.com/why-meezan/) Покистондаги биринчи ва энг йирик исломий банк бўлиб, шариат тамойилларига мос тўла қамровли молиявий хизматларни тақдим этади ҳамда анъанавий молия муассасаларини исломий молия муассасасига трансформация қилиш бўйича катта амалий тажрибага эга ҳисобланади.
Музокаралар давомида томонлар қуйидагиларни муҳокама қилди:
- Покистон тажрибаси, хусусан Meezan Bankнинг анъанавий банклар ва лизинг компанияларини исломий молия институтларига трансформация қилиш амалиёти;
- Ўзбекистон лизинг компаниялари учун исломий молия бўйича тренинглар ташкил этиш имкониятлари.
Мазкур учрашув халқаро тажрибани ўрганиш ва мамлакатимиз лизинг соҳасида исломий молияни ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.