«Тадбиркор аёл» Халқаро ишбилармон аёллар ассоциациясининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими ҳамда Uzbek Leasing International A.O. ўртасида Ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди
2026 йил 19 февраль куни Ташкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси «
Тадбиркор аёл» Халқаро ишбилармон аёллар ассоциациясининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими ҳамда Uzbek Leasing International A.O. акциядорлик жамияти ўртасида Ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ҳужжат Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, аёлларнинг ишбилармонлик муҳитидаги иштирокини кенгайтириш, шунингдек уларнинг молиявий ва бошқарув борасидаги саводхонлигини оширишга қаратилган.
Томонлар лизинг ва молиявий инструментлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, аёллар раҳбарлик қилаётган корхоналарни модернизация қилишга кўмаклашиш ҳамда уларнинг инвестициявий фаоллигини рағбатлантириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Ҳамкорлик доирасида молиялаштиришнинг мослашувчан шартларига эга махсус лизинг маҳсулотларини ишлаб чиқиш, семинарлар, форумлар ва соҳавий тадбирлар ўтказиш, шунингдек ҳудудларда хотин-қиз тадбиркорларни иқтисодий фаолиятга жалб этишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
Рақамли саводхонликни ривожлантириш ҳамда ESG ташаббусларини илгари суришга, жумладан “яшил” молиялаштириш ва экологик лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилади.
Меморандумнинг имзоланиши молиявий муассасалар ва аёл тадбиркорлар ҳамжамияти ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлиб, аёллар бизнесининг барқарор ўсиши ва мамлакат иқтисодиётида мавқеини кенгайтириш учун янги имкониятлар яратади.