Наврўз байрами билан чин қалбдан табриклаймиз!

Наврўз байрами билан чин қалбдан табриклаймиз!

Азиз ватандошлар ва қадрли ҳамкорлар!

Сизларни янгиланиш, эзгулик ва меҳр-муҳаббат тимсоли    - Наврўз байрами билан чин қалбдан табриклаймиз.

Ушбу қутлуғ баҳор айёми ила   барча хонадонлар  қут-барака, тинчлик-осойишталик ва фаровонликка тўлсин. Янги фаслда  ҳар бирингиз  орзу-мақсадларингизга етинг,  бахт ва улкан зафарлар сизга ёр бўлсин.

Юртимизда ҳамжиҳатлик, дўстлик ва бағрикенглик муҳити янада мустаҳкамлансин!

Наврўзи олам муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
“Uzbek Leasing International A.O.” АЖ жамоаси